Kickstarter’да оддий ошпичоқ 700 минг доллар тўплади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Kickstarter’да оддий ошпичоқ 700 минг доллар тўплади

Kickstarter’да оддий ошпичоқ 700 минг доллар тўплади

22 сентябрь куни Бруклинда ташкил этилган Misen компанияси ошпичоқ ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун пул тўплаш кампаниясини бошлаб юборди. Kickstarter ресурсида жойлаштирилган ахборотга кўра, бу пичоқнинг ҳеч қандай ўзига хос жиҳатлари йўқ. Компания вакиллари шунчаки унинг сифати кўтарилиб, нархи пасайишини ваъда қилдилар, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Шунга қарамай, ушбу лойиҳа қисқа муддатда 700 минг доллар тўплай олди.
Misen асосчиси Умар Рада FreshDirect озиқ-овқат маҳсулотлари дистрибьютори структурасида беш йил давомида турли лавозимларда, жумладан, президент ўринбосари сифатида ишлаган. У билан бир қаторда, корхона ҳаммуассислари сифатида саноат дизайнери Питер Мюллер ва Жош Мозес кўрсатилди.

Misen пичоқлари бир қанча устун тарафларга эга, аммо уларни инновацион ечимлар деб бўлмайди. Чиройли, бақувват ва сифатли ошпичоқнинг пластикдан бўлган дастаси бир қанча ранг вариантларига эга. Бундан ташқари, компания харидорларга пичоқни чархлаб беришдан иборат бир умрлик сервис таклиф қилмоқда.
Пичоқнинг нархи 56 долларни ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru