Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслар томонидан ижарага бериладиган турар жой ва нотурар иншоотлар ижара тўловининг асосий ўлчамларини белгилаб берди. Бу ҳақида Кун.уз сайти хабар берди.
Ижара тўловининг асосий ўлчамлари Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ белгиланди.
2017 йилда нотурар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун Тошкент шаҳрида 9 минг сўм қилиб (2016 йилда - 6 минг сўм) белгиланди, Нукус шаҳри ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда - 6 минг сўм (4 минг сўм), бошқа аҳоли пунктларида эса - 3 минг сўм (2 минг сўм) даражасида белгиланди.
Турар жой ижарасининг минимал ставкаси 1 квадрат метр учун бир ойга Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўм (3 минг сўм), Нукус ва вилоятлар тасарруфидаги шаҳарларда - 3 минг сўм (2 минг сўм) ва бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўм (минг сўм) даражасида белгиланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?