Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 123 кишини ташкил қилмоқда. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, фожиа оқибатида яраланганлар сони 200 нафардан ортган, дейилади "Кун" нашрида.
Бундан аввалги хабарларда 90 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Ҳиндистон йўл вазири Суреш Прабху бу ҳодиса бўйича синчиковлик билан текширувлар олиб борилиши, айбдорлар топилиб жазоланиши ҳақида маълум қилган. У шунингдек, қурбонларнинг оилаларига 350 минг рупийдан (5,2 минг доллар) бир марталик мукофотлар, жароҳатланганларга эса 50 минг рупийдан (735 доллар) берилиши ҳақида билдирган. Шунингдек, ҳодиса рўй берган штат учун ҳам молиявий кўмак ажратилади.
Аҳолиси 1,2 млрд киши бўлган Ҳиндистонда темир йўл энг оммавий транспорт воситаси ҳисобланади ва ҳар куни мамлакатдаги темир йўллар 20 миллион нафарга яқин кишини ўз манзилига етказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди