"Барселона" Суареснинг покери эвазига "Спортинг"ни тор-мор этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 08:25 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Апрел 2016 года
384

"Барселона" Суареснинг покери эвазига "Спортинг"ни тор-мор этди

"Барселона" Суареснинг покери эвазига "Спортинг"ни тор-мор этди

Испания чемпионатининг 35-турида “Барселона” Хихоннинг "Спортинг" клубини ўз майдонида 6:0 ҳисобида тор-мор этди, деб хабар берилади "Кун"да.

Биринчи голни 12-дақиқада Лионель Месси киритди, сўнгра 63, 74 ва 77-дақиқаларда гол уриш навбати Суаресга келди. 85-дақиқада Неймар ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди ва ниҳоят, Суарес 88-дақиқада ҳам рақиб жамоани ранжитиб, ўз ҳисобига покер ёзиб қўйди. Суарес 2 та голини пенальтидан киритди.

Бу ғалаба "Барса"нинг кетма-кет иккинчи йирик ғалабаси бўлди. Ўтган турда каталонияликлар " Депортиво"ни 8:0 ҳисобида ютгандилар. Ўша ўйинда ҳам уругвайлик футболчи покер амалга оширганди. У Мессидан кейин "Барса" тарихида бир мавсумда 50 та тўп ура олган иккинчи футболчи бўлди. Суарес, шунингдек, яна битта тарихий натижага эришди. У Испания примераси тарихида кетма-кет икки ўйинда 4 тадан кам бўлмаган гол ура олган биринчи футболчи бўлди.

Шу тариқа "Барса" 82 очко тўплаб, яна 1-ўринга кўтарилиб олди. 2-ўринда

"Атлетико" (82 очко), 3-ўринда эса "Реал" (81 очко) бормоқда.

Барселона – Спортинг Хихон – 6:0

Голлар: Месси, 12 (1:0); Суарес, 63 (2:0); Суарес, 74 (3:0, пен); Суарес, 77 (4:0, пен); Неймар, 85 (5:0, пен); Суарес, 88 (6:0).

Четлатиш: Враньеш, 84 (Спортинг)

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru