date
views 181

Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..."

Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..."
Хави "Барселона"да яна бир мавсум қолиши аниқ бўлганидан кейин матбуот анжумани ташкил қилинди ва мураббий қарорини ўзгартирганини маълум қилди.

"Мен ўз қароримни ўзгартирдим, чунки раҳбарият ва футболчилар менга ишонч билдиришди. Энди бу лойиҳани давом эттиришимиз учун кучимиз етишини ҳис қиляпман".

"Айрим нашрлар мени сўнгги йилидаги маошини олиш учун қолди, деган ёлғон миш-мишларни тарқатишди. Лапорта ҳам билади, агарда кетганимда, клубдан бир тийин ҳам олмаган бўлардим", - деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Хави аввалроқ "Барселона"ни мавсум сўнгги тарк этишини айтганди, лекин у 2025 йилнинг ёзигача қолишга қарор қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..."