Дунёнинг энг тез югурувчи спортчиси Рио-де-мумкин олимпиада ўйинларида қатнашмаслиги мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-07-2016 | 11:15 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Июл 2016 года
718

Дунёнинг энг тез югурувчи спортчиси Рио-де-мумкин олимпиада ўйинларида қатнашмаслиги мумкин

Дунёнинг энг тез югурувчи спортчиси Рио-де-мумкин олимпиада ўйинларида қатнашмаслиги мумкин

Жаҳоннинг машҳур спринтери Усейн Болт олган жароҳати туфайли Олимпиадада қатнаша олмаслиги мумкин

Олти карра олимпиада чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони Усейн Болт Рио-де-Жанейродаги олимпиада мусобақаларида қатнаша олмаслиги мумкин, дея хабар беради Риа Новости.

Спортсмен ярим финалдаги ғалабасидан сўнг (10.4 секундда 100 метр) Ямайкадаги чемпионатдан тиззаости пайлари лат ейиши натижасида чиқиб кетишга мажбур бўлганди.

"Тезлик билан даволаниб, Лондондаги юбилей ўйинларида қатнашишга ва Рио-де-Жанейродаги олимпиада мусобақаларига йўлланма олишга ҳаракат қиламан", деб ёзади спринтер твиттердаги шахсий саҳифасида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru