Осиё кубоги-2015. Чорак финални бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 14:01 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
775

Осиё кубоги-2015. Чорак финални бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

Осиё кубоги-2015. Чорак финални бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

ОФК Осиё кубогининг чорак финал ўйинларига тайинланган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни саудия арабистонилик Фаҳад ал-Мирдасий бошқариб борадиган бўлди.

Реферига қанотларда ҳамюртлари Бадр аш-Шумроний ва Абдулла аш-Шалвай ёрдам беришади.

Шунингдек, австралиялик Бенжамин Уильямсга Эрон ва Ироқ ўртасидаги ўйин ишониб топширилди. Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинда йўл қўйган қўпол хатоларига қарамай, ОФК унга яна бир марта ишонч билдирди.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов чорак финал ўйинларига тайинланмади. Ҳакамимиз кейинги босқичда ишлаши кутилмоқда.

Осиё кубоги-2015. Чорак финал ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Фаҳад ал-Мирдасий (С.Арабистони)
1-ёрдамчи: Бадр аш-Шумроний (С.Арабистони)
2-ёрдамчи: Абдулла аш-Шалвай (С.Арабистони)

ХИТОЙ - АВСТРАЛИЯ
Бош ҳакам: Ким Донг Чжин (Ж.Корея)
1-ёрдамчи: Чжеонг Хэ Санг (Ж.Корея)
2-ёрдамчи: Йанг Бёнг Еун (Ж.Корея)

ЭРОН - ИРОҚ
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
1-ёрдамчи: Мэтью Крим (Австралия)
2-ёрдамчи: Пол Сетранголо (Австралия)

ЯПОНИЯ - БАА
Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)
1-ёрдамчи: Ризо Сухандон (Эрон)
2-ёрдамчи: Муҳаммад Абулфазли (Эрон)

Манба: www.stadion.uz.

Теглар: AFCASIANCUP

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru