Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди

Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг илк ноутбукларини тақдим қилмоқчи. Уларнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумот интернетга чиқиб кетди. Бу ҳақда Gizmo China'га асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Mi Notebook ноутбуклари икки вариантда: минимал ва максимал комплектацияда тақдим қилинади. Минимал комплектация қуйидаги кўрсаткичларни олади: ички ўрнатилган Intel HD520 видеокартали Intel Core i5-6200U (Skylake) чипсети, 8 ГБ тезкор хотира, 256 ГБ SSD диск ва Windows 10 операцион тизими.
Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди

Максимал комплектация 15,6 дюймли UHD-дисплей, Intel Core i7-6700HQ чипсети, 16 ГБ DDR4 тезкор хотира, 512 ГБ SSD диск, NVIDIA GTX970M дискрет видеокартаси ва Windows 10 операцион тизими билан жиҳозланади.

Инсайдерлар маълумотларига кўра, минимал кўрсаткичларга эга ноутбук 3999 юан, максимал кўрсаткичларга эга ноутбук эса 6699 юан туради.
Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди

Янги маҳсулотлар 27 июлдаги тақдимотда намойиш қилиниши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru