64 битли чипга эга бўлган Samsung Galaxy Win 2 ҳамёнбон смартфони намойиш этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

64 битли чипга эга бўлган Samsung Galaxy Win 2 ҳамёнбон смартфони намойиш этилди

64 битли чипга эга бўлган Samsung Galaxy Win 2 ҳамёнбон смартфони намойиш этилди

Samsung Electronics компанияси ўзининг иккинчи авлод Android-смартфони Galaxy Win ни намойиш қилди. Ҳамёнбоп қурилмалар синфига кирувчи ушбу янги смартфон 64 битли процессор билан жиҳозланган.

Galaxy Win 2 да процессор сифатида такт частотаси 1,2 ГГц бўлган Qualcomm Snapdragon 410 нинг тўрт ядроли модели ишлатилган. Тезкор хотира 1 Гбайтни, доимий хотира эса 8 Гбайтни ташкил қилади. Смартфон хотираси иккита microSD флеш-карталари билан тўлдирилиши мумкин.

Фото ва видеотасвир учун 5 Мп ли асосий ҳамда 2 Мп ли олди камера ўрнатилган. Қурилма 2000 мА·соат сиғимли аккумуляторли батареядан қувватланади. Смартфонда кўрсатиш қобилияти 800 × 480 пикселни ташкил қиладиган 4,5-дюймли сенсор дисплей ўрнатилган.

Қурилманинг ўлчамлари 131 × 68,1 × 8,8 мм ни, оғирлиги 130 граммни ташкил қилади. Қурилма SIM-карта ёрдамида LTE-тармоқларга улана олади. Улар учун смартфонда иккита слот мўлжалланган. Смартфонга Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.

Samsung Galaxy Win 2 модели Бразилияда намойиш этилди ва биринчи бўлиб шу мамлакатда сотувга чиқарилади. Қурилманинг нархи 230 долларни ташкил қилиши айтилган. Смартфон уч хил рангда чиқарилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru