Samsung бармоқ изи сканерларини ишлаб чиқаришни бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung бармоқ изи сканерларини ишлаб чиқаришни бошлайди

Samsung бармоқ изи сканерларини ишлаб чиқаришни бошлайди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси тез орада мобил қурилмаларга мўлжалланган бармоқ изи сканерларини ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Айни вақтда мазкур соҳада АҚШнинг Synaptics ва Швециянинг FPC компаниялари дунёда яққол пешқадамлик қилмоқдалар. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти ёзмоқда.

Samsung бундай сканерларни ўтган йилнинг сўнгги чорагида ишлаб чиқишни бошлаган эди. 2017 йилда эса Жанубий Корея технология гиганти сканерларни сотишни йўлга қўйишни режалаштирган. Компания ўзи яратган бармоқ изи сканерларини аввалига арзон ва ўртача нархли смартфонларига татбиқ этмоқчи. Сканерлар амалда синалгач, уларни S ва Note сериясидаги флагманларга ҳам ўрнатиш кўзда тутилган.

Samsung мазкур сканернинг фақат чип қисмини яратган, қолган модул ва бармоқ изини қайта ишлаш алгоритми бошқа фирмалар томонидан тайёрланади. Дастурий таъминот Швециянинг Precise Biometrics компанияси томонидан яратилади. Ҳозирда Samsung ўз смартфонларига Synaptics фирмасига қарашли сканерларни ўрнатиб келмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru