Интернетда иккита дисплейли LG смартфонининг фотосуратлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда иккита дисплейли LG смартфонининг фотосуратлари пайдо бўлди

Интернетда иккита дисплейли LG смартфонининг фотосуратлари пайдо бўлди

Evleaks тахаллуси билан маълум бўлган Эван Бласс исмли фойдаланувчи ўзининг Twitter-аккаунтида иккита дисплейли LG V10 смартфонининг суратларини жойлаштирди.

Смартфонда иккинчи дисплей асосий экраннинг юқорисида, фронтал камералар ёнида жойлашган. Суратга кўра, бу дисплей Samsung Galaxy Note Edge смартфони ёнига эгилган дисплей каби функцияларни бажаради, яъни унда эслатмалар ва дастурларнинг иконкалари жойлашади. Суратда иккита фронтал камерани ҳам кўриш мумкин, бироқ унинг вазифаси ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Яқинда интернетда смартфоннинг кўрсаткичлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Смартфон 2560х1440 нуқтали 5,7 дюймли дисплей, 6 ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори, 3 Гб тезкор хотира ва 64 Гб доимий хотира, 16 Мпли асосий ва 5 Мпли фронтал камера билан жиҳозланади. Бундан ташқари, смартфоннинг блокдан чиқариш тугмасида бармоқлар изи сканери жойлаштирилиши мумкин

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru