2015 йилда Тошкентнинг эски шаҳар қисмида дастлабки кўп қаватли намунавий уйлар қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилда Тошкентнинг эски шаҳар қисмида дастлабки кўп қаватли намунавий уйлар қурилади

2015 йилда Тошкентнинг эски шаҳар қисмида дастлабки кўп қаватли намунавий уйлар қурилади

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентнинг эски шаҳар қисмида замонавий қулай уй-жойлар қурилиши тўғрисидаги қарорни маъқуллади, Бу ҳақда «Podrobno.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда. Келажакда эски шаҳарда 6 та турар-жой мавзеси қурилиши режалаштирилган.

Қурилишнинг биринчи босқичида 2015 йилда тажриба сифатида Нурафшон кўчаси бўйлаб 160 хонадон жойлашадиган бешта 3 ва 5 қаватли намунавий уйлар барпо этилиши кўзда тутилган. Нурафшон кўчасидаги учта уй 3-мавзе ҳудудида, иккитаси эса Себзор мавзесида жойлашади.

Янги уйлар замонавий шаҳарсозлик технологияларини қўллаш учун тажриба базаси бўлиши кўзда тутилган. Ғиштдан қуриладиган бинолардаги хонадонлар баландлиги уч метрдан бўлиши, кириш жойлари кенгайтирилиши режалаштирилган.

Дастлабки бешта уй 2015 йил 1 июлгача фойдаланишга топширилади. Шундан кейин яна олти босқичда бундай уйларнинг қурилиши ишлари олиб борилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru