Қашқадарёлик қиз электр қуввати билан олма қуртини зарарсизлантириш йўлини топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қашқадарёлик қиз электр қуввати билан олма қуртини зарарсизлантириш йўлини топди

Қашқадарёлик қиз электр қуввати билан олма қуртини зарарсизлантириш йўлини топди

Қарши давлат университети қошидаги 2-академик лицей битирувчиси Моҳигул Шукурова кам кучланишли электр қуввати юбориш орқали олма қуртини зарарсизлантириш ҳамда оддий тўрдан ясалган тутқич-мослама билан ҳашаротларга қарши курашиш йўлини топди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Хабар беришларича, мазкур илмий тадқиқот олмазорларда синаб кўрилган ва юқори ҳосил олишда қўл келиши аниқланган. “Мутахассислар ва боғбонлар ҳам бу усулга юқори баҳо беришмоқда”, – деб ёзади газета.

Битирувчи топган йўлга кўра, олма қурти ривожланиш даврида оддий аккумулятор ёрдамида зарарсизлантирилади. Дарахтнинг юқори ва ўрта қисмига жойлаштириладиган сим тутқичлар қуртнинг ғумбакка кириши учун шароит яратиб, ундан пайдо бўлган капалаклар уруғ қўйиш даврида тўрдан чиқиб кета олмайди.

“Айтиш керакки, вилоятда, хусусан, тоғ ва тоғолди ҳудудларда кўп тарқалган бундай ҳашаротлар ҳосилдорликка жиддий хавф туғдиради. Олимлар томонидан ушбу зараркунандадан ҳимояланишнинг бир қатор кимёвий ва биологик йўллари аниқланган. Эътиборлиси, янги усул турли кимёвий препаратларга нисбатан арзон ҳамда атроф-муҳит учун зарарсиздир”, — дейди Қарши давлат университетининг биология кафедраси доценти, лойиҳа илмий маслаҳатчиси Жўра Бердиев.

Фото: ekobarqaror.muloqot.uz / kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru