Туркия Асад режимини ҳарбий жиноятларда айблади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркия Асад режимини ҳарбий жиноятларда айблади

Туркия Асад режимини ҳарбий жиноятларда айблади

Туркия Ташқи ишлар вазири Башар Асад раҳбарлигидаги Сурия ҳукуматини ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади. Бу ҳақда вазирлик сайтида билдирилган, дейилади "Кун" нашрида.

"Биз кейинги кунларда Суриядаги тузум ҳамда бу тузум тарафдорлари томонидан Ҳалаб ва атроф ҳудудлар бомбардимон қилиниши, натижада 300дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, минглаб кишилар жароҳатланишини қаттиқ қоралаймиз", дейилган хабарда.

Туркия ТИВ томонидан таъкидланишича, Асад режими ўз халқини "шафқатсизлик билан ўлдирмоқда". Суриянинг ҳозирги ҳукумати ва тарафдорлари мамлакатдаги мавжуд барқарорликни ҳал қилиш учун сиёсий йўлдан юриш ниятида эмаслиги қайд этиб ўтилган.

"Бу ҳаракатлар нафақат ҳарбий жиноятлардир, балки бу инсонийликка қарши жиноят ҳамда халқаро ҳуқуқ тартибларига зид ҳамдир", дея қўшимча қилинган Туркия ТИВ хабарида.

Бундан олдинроқ, БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлаганидан буён ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлгани ҳақида айтиб ўтганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru