10:41 / 18.01.2017
5 660

Остонадаги музокараларга Суриядан кимлар келиши маълум қилинди

Остонадаги музокараларга Суриядан кимлар келиши маълум қилинди

“Сурия озодлик армияси” (СОА) миллий хавфсизлиги раҳбари генерал Али Мамлюк ва унинг ўринбосари Остонадаги музокараларда иштирок этади. Улар ҳукумат делегацияси таркибида бўлади, деб хабар бермоқда "Kun.uz" вазиятдан бохабар манбага асосан.

Манбанинг маълум қилишича, Дамашқ делегацияси таркибига, шунингдек, Сурия армиясининг икки зобити ҳам киради.

Кеча эса ҳукумат делегациясига Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар ал-Жаафари бошчилик қилиши маълум бўлди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Тоййиб Эрдўған билан Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларни Остонада ташкиллаштириладиган тинч музокаралар жараёнида иштирок этишга таклиф қилиш борасида келишиб олгани хабар қилинганди. Путиннинг сўзларига кўра, бу учрашув Женева музокараларини тўлдириши лозим.

Учрашув Остонада 23 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонадаги музокараларга Суриядан кимлар келиши маълум қилинди