Франция компаниялари Эрон иқтисодиётига 50 млрд доллар киритишга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-07-2015 | 18:08 ZAMIN.UZ / Дунё / 13 Июл 2015 года
1 007

Франция компаниялари Эрон иқтисодиётига 50 млрд доллар киритишга тайёр

Франция компаниялари Эрон иқтисодиётига 50 млрд доллар киритишга тайёр

Франция компаниялари Эрон темир йўлларига 20 млрд доллар инвестиция қилишга тайёр. Яна 30 млрд доллар йўл транспортига киритилади. Бу ҳақда Iran.ru сайти'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Эрон йўллар ва шаҳар қурилиши вазири Аббос Оҳундийнинг Францияга ташрифи ҳамда унинг Франция вакиллари билан музокараларидан сўнг Франция бошқа Европа давлатларига нисбатан тезроқ Эрон бозорига чиқиш йўлларини кўра бошлади. Вазирнинг бир қатор йирик компания вакиллари билан музокаралари якунларидан маълум бўлишича, европалик инвесторлар санкциялар бекор қилинишидан олдин ушбу воқеага тайёргарлик кўриб қўймоқда.
Оҳундийнинг сафаридан сўнг Эронга Франция темир йўлчилик компанияларидан бири Эронга ташриф буюрди. Улар билан бир қанча темир йўл станцияларини реконструкция қилиш борасида шартнома имзоланди.
Таъкидланишича, узоқ йиллардан буён биринчи марта Европа компанияси Эрон темир йўллари лойиҳаларида иштирок этмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru