Россия ташқи ишлар вазири A321 бортидаги портлашни Россияга ҳужум билан тенглаштирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 00:01 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
378

Россия ташқи ишлар вазири A321 бортидаги портлашни Россияга ҳужум билан тенглаштирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров A321 самолёти бортидаги портлашни Россияга ҳужум билан тенглаштирди. Бу ҳақда у ливанлик ҳамкасби Жаброн Басил билан учрашуви якунлари бўйича ўтказилаган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Foto: “RBK”

Лавровнинг айтишича, ҳужум уюштирилганлиги Россияга «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи»ни сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва бошқа услублар билан амалга ошириш имконини беради.

«Бизнинг ҳаракатларимизга келсак, улар БМТ Низомининг 51-моддасига асосланади. Мазкур модда исталган давлатнинг унга ҳужум уюштирилган тақдирда якка тартибда ёки жамоавий тарзда ҳимояланиш ҳуқуқини англатади. Синай ярим оролидаги теракт Россия фуқароларига ҳужум бўлган, бу эса давлатга хуруж қилиш билан баробар» , — дея таъкидлаган Лавров.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru