ОАВ: ИШИД Туркияда G20 саммити чоғида терактлар уюштиришни режалаштирган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2015 | 23:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Ноябр 2015 года
593

ОАВ: ИШИД Туркияда G20 саммити чоғида терактлар уюштиришни режалаштирган

ИШИД жангарилари 15—16 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия вилоятида бўлиб ўтган G20 саммити чоғида терактлар содир этиш режасини ишлаб чиққан. Бу ҳақда Анқара бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Foto: EPA

Бош прокуратура мазкур маълумотларни Туркия пойтахтида 10-октябрда рўй берган ва 100 дан зиёд кишининг нобуд бўлишига олиб келган терактга оид ҳужжатларни ўрганиш жараёнида аниқлади.

Террорчилар мамлакатдаги 18 та вилоят, жумладан, Анталияда хуружлар уюштиришни режалаштирган. Меҳмонхоналар, сайёҳлар тўпланадиган ҳудудлар ва тунги клубларда саммит кунлари терактлар уюштириш учун худкушлар тайёрланган.

Расмийлар маълумотига кўра, ИШИД маҳаллий аҳоли орасидан терактлар содир этилиши лозим бўлган шаҳарлардаги вазиятни яхши биладиган кишиларни қидирган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru