Куз келиб, об-ҳаво совиши билан аҳоли орасида сурункали хасталиклар, жумладан ревматизм касаллиги ҳам хуруж қила бошлайди. Хўш, бу касаллик кимларда учрайди? Наслдан наслга ўтадими? Ўз вақтида даволанса тўлиқ тузаладими? Мухлисларни қизиқтирган шу мазмундаги саволларга ревматолог Зебинисо Аҳмедова қуйидагича жавоб берди:
– Ревматизм – бириктирувчи тўқиманинг яллиғланиш касаллиги. У асосан иммун бузилишлар натижасида стрептококк инфекцияси оқибатида ривожланади ва асосан юрак ва бўғимларга хавф солади. Ревматизм ривожланишига тўлақонли овқатланмаслик, ўта совқотиш, ҳаддан зиёд чарчаш, паст иммунитет ҳам қулай шароит яратади.
Бу касаллик асосан аёлларда, 7-15 ёшли ўсмирларда кўп учрайди. Агар яқин қариндошларда ревматизм қайд этилган бўлса, кейинги авлодда ҳам унга мойиллик бўлиши мумкин. Томоқ яллиғланиши тез-тез такрорланувчи кишиларда агар организмда ўзига хос оқсил мавжуд бўлса, бунда ҳам инфекция асорати сифатида ревматизм ривожланиши эҳтимоли ортади.
Касалликда бўғимлар оғрийди, шишади, юрак жуда тез ёки секин уради. Демак юрак мароми бузилиши, кўкракда оғриқлар, бўғимда ҳаракат чекланиши каби аломатлар кузатилиши мумкин. Бу ҳолатларда вақтни ўтказмай ревматолог шифокорга учрашиш зарур.
Бемор тез тузалиши учун унинг овқати оқсилга бой, тўлақонли бўлиши лозим. Даволашда махсус антибиотиклар, яллиғланишга қарши, иммунитетни кўтарувчи ва тинчлантирувчи препаратлар қўлланади. Улар яхши самара бермаса, бўғимларга дори юбориш ёки табобат усуллари кўмагида симптоматик равишда даволанади.
Ревматизмнинг фаоллашган даврида қон айланишини яхшилаш мақсадида қўл ва оёқларни массаж қилиш, бадантарбия ҳам фойдалидир. Агар ўз вақтида даволанилса ревматизмни жиловлаш, тизим ва аъзолардаги жиддий асоратларининг олдини олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради