Фото: Google Images
АҚШ томонидан Украинага ёрдам бериш учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори камида 113 миллиард долларни ташкил этди.
Бу ҳақда Оқ уй бошқарув ва бюджет бошқармаси раҳбари Шаланда Янгнинг сенатор Жеймс Девид Венсга йўллаган сўровига жавобан берилган маълумотга таяниб, Fox News хабар берди.
Унда айтилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери АҚШ Конгресси Киевга “ҳаётий хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ёрдам” кўрсатиш учун қўшимча 111 миллиард доллар маблағ ажратган. Яна 2,4 миллиард доллар мақсадли бўлмаган маблағлардан Украина фойдасига қайта тақсимланди.
Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) асосий ёрдам пакетларига қўшимча равишда, 2022 ва 2023-молия йилларида соғлиқни сақлаш ва элчихона операциялари учун мос равишда 145 миллион ва 189 миллион доллар юборди.
Телеканалнинг таъкидлашича, агар қурол ва ўқ-дорилар учун сарфланган маблағлар ҳам ҳисобга олинса, умумий харажат анча юқори бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди