272
Гарвард университети кутубхонасида сақланаётган китобнинг инсон терисидан ясалган муқоваси олиб ташланди
Фото: Google Images
Гарвард университети кутубхонаси француз романтик ёзувчиси Арсен Хьюсетнинг 1879 йилда чоп этилган “Тирик жонлар тақдирлари” китобининг биринчи нашри муқовасидан инсон терисини олиб ташлаганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, 1934 йилдан бери кутубхонада сақланаётган китоб нусхасининг биринчи эгаси парижлик шифокор Луи Булан бўлиб, китоб мазмунини ҳисобга олиб, уни инсон терисига ўраш ғоясини илгари сурган.
Кутубхона инсон терисидан ясалган муқовага эга китобга 2014 йилдаёқ эътибор қаратганди. Аммо ўн йил олдин университет ва кутубхонанинг бунга муносабати ижобий бўлган. Ўшанда топилма “антроподермик библиопегияни севувчилар, библиоманяклар ва каннибаллар учун хушхабар” дея таърифланган. Кутубхона ўн йил олдинги бундай таърифдан афсусда эканини билдирди.
Муқовани олиб ташлаш тўғрисидаги қарор доктор Булан ўлган беморининг терисини шилиб олишга унинг ўзидан ёки қариндошларидан рухсат олмагани аниқлангандан кейин қабул қилинди. Айни пайтда университет китобга ўралган инсон терисини нима қилиш бўйича бир қарорга келмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди