Элдор Шомуродов бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг муҳим ўйинчиси эканига шубҳа йўқ. 28 ёшли футболчи буни 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси саралаш турнири гуруҳ баҳсларида исботлаб келмоқда.
Сречко Катанец шогирдлари Эрон, Туркманистон ва Гонконг терма жамоалари жой олган “Е”гуруҳида тўртта учрашувдан 10 очко тўплаб, муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмаси ва 2027 йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Элдор Шомуродов тўртта ўйиндан учтасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва ҳужумчимиз тўп киритган учала баҳсда терма жамоамиз ғалабани нишонлади.
Лекин Тошкентда гонконгликлар билан бўлган охирги ўйин мухлису мутахассисларда озгина хавотир уйғотди. Шомуродов беллашув давомида яқинда операция қилинган оёғидан зарба еганди. Элдор “Кальяри” ихтиёрига жароҳат билан қайтди.
Сардиния клуби тиббиёт хизмати вакиллари дарров футболчини ўз назоратига олди. Италия матбуоти вазиятни кузатмоқда.
Ниҳоят, calciocasteddu.it сайти эксперти Жакомо Десси “Кальяри” ичидаги ҳолат бўйича сўнгги маълумотларни тарқатди. Асосий эътибор Элдор Шомуродовга қаратилди. Чунки легионеримиз клубнинг сўнгги икки ўйинида асосий фигураларидан бирига айланиб қолганди.
- “Кальяри” лазарети анча бўшаб қолди. Ҳатто терма жамоадан жароҳат билан келган Элдор Шомуродов ҳам сафга қайтди. Оёғи бироз шикастланган футболчи жамоа билан бирга шуғулланди ва энди Шомуодов душанба куни бўладиган баҳсда қатнашиш имконига эга.
Учрашувда қатнашадиганлар қаторига Йерри Мина ҳам қўшилишга яқин. У сўнгги машғулотни қисман умумий гуруҳда ўтказди. Жисмоний ҳолатини кучайтириб олиш учун яна ҳали ўйингача етарли даражада вақти бор.
Жароҳатидан қутилган Лувумбо ва Гаэтано ҳафта давомида қаттиқ шуғулланди ва юкламаларни кўтаришда муаммога дуч келгани йўқ.
Ҳозирча, узоқ муддат даволаниши керак бўлган Паволетти, Петанья ва Манкосу каби футболчилар лазаретда қолмоқда, - деб хабар берди Жакомо Десси.
“Кальяри” мухлислари ҳам Элдор Шомуродов жароҳати бўйича ўз муносабатларини билдирмоқда.
Максимилиан Росси:
Яхши ўзгаришлар кўпайса, бўлажак ўйинларда уч очко олиш имконимиз ҳам ошади.
Каралис 52:
Анча енгил тортдик. Энди “Верона” билан ўйинга отланиш керак.
Сапата:
Ўзбек футболчиси зўр формада, душанба куни “Верона”ни енгамиз.
Клод:
Ҳаммамиз жамоани қутқариб қолишга ҳаракат қилишимиз шарт.
Андрей:
“Верона” билан ўйин учун Шомуродов жуда керакли фигура. Элдор Лувумбодан ташқари ҳужумда югуриб ўйнайдиган ягона футболчи.
Валерио Анциате:
“Верона” лигада қолиш учун курашдаги тўғридан тўғри рақиб. Шомуродовнинг йўқлиги катта муаммо туғдирарди.
“Кальяри” ва “Верона” учрашуви 1 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди