Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.
- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.
- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди.
- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак.
- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.
- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.
- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?
- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди