23:19 / 29.03.2024
151

Александр Стоймирович: "Биз барчасига тайёр тургандик"

Александр Стоймирович: "Биз барчасига тайёр тургандик"
“Қизилқум” – “Локомотив” (0:0) ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар устози Александр Стоймирович ўз фикрларини айтиб ўтди.

- Энг аввало айтишим керакки, чемпионат доирасида уч ўйиндан кейин танаффусни ўтказиб, узоқ йўлга чиқдик. Шу сабабли бўлса керак, ўзимиз истаган 3+2 тактикасида ўйнай олмадик. Баъзида рақиблар бизга тезроқ ўйин кўрсатишга имконият берди. Иккинчи бўлимда эса ўйингача бўлган даврда келишган, устида ишлаган нарсаларимизни кўрсата олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинни тўлақонли назорат қилиб турдик. Рақиблар ҳимояда тўп билан яхши муомала қила олди ва биз уларга олдинга ўтишига имконият бермадик. Рақиблар 90 дақиқа мобайнида дарвозамизга фақатгина бир марта зарба бера олди холос. Сўнгги дақиқалардаги вазият голга айланмагани бироз ачинарли бўлди. Бироқ бу футбол, шунақаси бўлиб туради.

«Қизилқум» яхши футболчилардан тузилган яхши жамоа. Улар кўплаб рақибларга бошоғриқ бўлиши аниқ. Рақиблар тўғри ўйин кўрсатди, биз барчасига тайёр тургандик. Яхши ўйин бўлди. Мураббийлар бу ўйиндан завқланиб, нималарни ўзгартириш кераклигини ўйлаб ҳам қолади. Бироз афсусландик. Лекин яна бир бор гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандмиз. Тўртинчи турга келиб ҳам мағлуб бўлмадик. Олдинда «Андижон»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага жамоага дам берамиз ва кейин 3 кун давомида уй ўйинимизга тайёрланамиз.

“Локомотив” матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Стоймирович: "Биз барчасига тайёр тургандик"