Фото: Аva Press
ИШИД ташкилотининг Хуросон бўлими раҳбари Шаҳаб ал-Муҳожир Покистоннинг Балужистон вилояти ҳудудида яшамоқда. Бу ҳақда Аvа Press нашри хорижий разведка маълумотларига асосланиб хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шаҳаб ал-Муҳожир номи билан танилган Саноуллоҳ Ғафарий ўтган йилнинг июнь ойида Афғонистоннинг Кунар вилоятида ўлдирилган деб эълон қилинган эди. Reuters агентлиги эса унинг Покистонга қочиб кетгани ва чегарадаги Балужистон вилоятида яшаётгани ҳақида хабар берган.
Reuters маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг марказий бошқарувидан сўнгги йилларда маҳрум бўлган бўлса-да, унинг бўлимлари бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган. Уюшмаган гуруҳлар эса олдингидан кам бўлмаган таҳдидларни юзага келтирмоқда.
Манбада айтилишича, Москва ҳужуми ортида турган гуруҳ ҳам айнан Покистон ва Афғонистонда жойлашган ИШИД Хуросонидир.
ИШИД Хуросони узоқ вақтдан бери Марказий Осиё давлатларидан муҳожирлар ва жангариларни йиғиб, уларни Россияда теракт уюштиришга ўргатгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди