11:00 / 30.03.2024
135

Тошкентда радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланаётган шахс аниқланди

Тошкентда радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланаётган шахс аниқланди
«Ўзкомназорат» инспекцияси ҳамда Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Унда Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасида жойлашган қурилиш объектида фуқаро Ғ.М. томонидан 2 та радиоэлектрон воситалардан (рация) тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Бу билан фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 12-моддаси ҳамда «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ҳужжатлар тўплами умумлаштирилиб, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланаётган шахс аниқланди
ePN