date
views 55

“Қамчиқ”да тўхтатилган автомашина салонидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилди

“Қамчиқ”да тўхтатилган автомашина салонидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилди
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
“Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган Lacetti автомобили 2 октябрь куни соат 15:45ларда тўхтатилиб, текширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, автомашина салонида бўлган йўловчи, 1997 йилда туғилган И.К. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида И.К.нинг ёнида бўлган тамаки қутиси ичидан тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва йўловчи ҳамда топилган модда Поп тумани ИИБ ходимларига топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қамчиқ”да тўхтатилган автомашина салонидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилди