17:20 / 03.10.2024
34

Пискентда кўприк қулашига юк машинаси 98 тонна ортиқча юк билан ҳаракатлангани сабаб бўлган

Пискентда кўприк қулашига юк машинаси 98 тонна ортиқча юк билан ҳаракатлангани сабаб бўлган
Фото: Видеодан кадр
2 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида устидан оғир юк машинаси ўтаётганда кўприк қулаб тушган эди. Автомобил йўллари қўмитасининг маълум қилишича, темир-бетон кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаси меъёрдан ортиқ юк билан ҳаракатланиши натижасида кўприкнинг ўнг томонлама ҳаракат тасмасидаги оралиқ темир-бетон қурилмалари (балкалари) ва таянч қисмлари юкламага бардош беролмасдан синиб, машина билан биргаликда Тошканал каналига тушиб кетган.

“HOWO” русумли оғир вазнли юк транспорт воситасининг техник паспортига мувофиқ юксиз вазни 26,8 тонна, тўла вазни 40,0 тоннани ташкил этади.

Юк машинасининг ҳужжатлари ўрганилганда, транспорт воситасига қум маҳсулоти юклангани ва юк хатига асосан қумнинг ҳажми 50м3 (50м3 х 1,6 ўтиш коэффициенти=80 тонна)ни ташкил этиши маълум бўлди. Транспорт воситасининг юксиз вазни 26,8 тонна, устига юкланган қумнинг оғирлиги 80 тонна, биргаликда 106,8 тоннани ташкил этмоқда”, — дейилади қўмита хабарида.

Кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқловчи ва 8 тоннагача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилган бўлган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ушбу чекловларга амалга қилмаган ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган ва бунинг оқибатида ушбу фавқулодда ҳолат юзага келишига сабабчи бўлган.

Қўмита ҳайдовчилардан йўлдан ҳаракатланаётганда, йўл белгиларига, тезликка ва албатта белгиланган вазн миқдорига амал қилишини сўраган.

Тошкент вилояти ИИБ ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пискентда кўприк қулашига юк машинаси 98 тонна ортиқча юк билан ҳаракатлангани сабаб бўлган