Фото: AP
Канаданинг Ниагара вилоятида 8 апрель куни содир бўладиган камдан-кам учрайдиган қуёш тутилиши арафасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ниагара вилояти минтақа раиси Жим Брэдли 28 март куни берган баёнотида ўта эҳтиёткор бўлиш мақсадида фавқулодда ҳолат эълон қилгани айтилган.
"Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши аҳоли ҳамда ташриф буюрувчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, муҳим инфратузилмамизни ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиш учун минтақада мавжуд бўлган хавфсизликни кучайтиради", — дейилади Ниагара вилояти матбуот релизида.
Канада—АҚШ чегарасидаги шаршара қуёш тутилиши йўлида жойлашган. Кўплаб одамлар Шимолий Американинг табиий мўжизаларидан бирида бу ҳодисани гувоҳи бўлиш учун меҳмонхоналар тўлови ва ижарага олдиндан пул сарфламоқда.
Онтарио мери Жим Диодати қуёш тутилиши пайтида Канада томонида энг кўп оломон бўлишини айтган. Диодатининг ҳисоб-китобларига кўра, у ерда одатда йил давомида ташриф буюрувчилар 14 миллион нафарни ташкил қилса, қуёш тутилиш кунларида бир миллионгача етиши мумкин.
8 апрель куни Ниагара вилояти йўлларда ҳаракатланишни чеклаш мақсадида ўзининг баъзи дастурлари ва хизматларини ўзгартиради ҳамда айрим объектларни ёпади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди