18:09 / 30.03.2024
1 224

Машҳур сиам эгизакларидан бири турмушга чиқди

Машҳур сиам эгизакларидан бири турмушга чиқди
Синглиси Британи билан бир танани баҳам кўрган Эбби америкалик фахрий ҳарбий Жош Боулинг билан турмуш қурди.

Абби ва Британи машҳур сиам эгизакларидир. Эбби ўнг қўл ва ўнг оёқни бошқаради, Британи чап қўл ва чап оёғини бошқаради. Ҳар бирининг ўз юраги, буйраги, ошқозони, орқа мия ва мияси бор.

Опа-сингил Хенсел 1990 йил 7 мартда АҚШнинг Миннесота штатида туғилган. Уларнинг ота-оналари Патти ва Майк Хенсел болаларни ажратиш операциясини жуда хавфли деб ҳисоблаб, рад этишган. Чунки шифокорлар операциядан кейин иккаласининг ҳам тирик қолиш эҳтимоли пастлигидан огоҳлантирганди.

Опа-сингиллар ҳозир 34 ёшда. The Daily Mail нашрининг ёзишича, улар Миннесота штатидаги бошланғич мактабда математикадан дарс беришади. «Шубҳасиз, биз битта иш ҳақи олишимизни тушунамиз, чунки бир кишининг ишини қиляпмиз», дейди Эбби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур сиам эгизакларидан бири турмушга чиқди