«Крокус» воқеасидан сўнг тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган. Бу ҳақда ТАСС Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига асосланиб хабар берди.
Вазир ўринбосари Шаҳноза Нодирининг айтишича, Тожикистон меҳнат вазирлигининг Россиядаги ваколатхонасига муҳожирларнинг мурожаатлари кўпайиб кетган, улар мамлакатдан чиқиб кетишмоқчи.
Амалдор Тожикистон фуқароларининг Россияни оммавий тарк этишни бошлагани «маиший даражада» кузатилаётган сиқувга олишлар билан боғлиқ эмас, деган фикрда. Аммо меҳнат вазирлиги ваколатхонасига бир эмас, бир неча марта таҳдидли хабарлар келгани ҳам ҳақиқат.
Вазирлик тожикларнинг Россиядан оммавий чиқиб кетиши — вақтинча ҳолат, деб ҳисобламоқда. Муассаса ватандошлардан интернетда тарқалаётган миллатлараро низо қўзғашга қаратилган хабарлар таъсирига тушмасликни сўрамоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди