Фото: Anadolu
АҚШ ҳукумати 29 март куни Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаган БМТ ҳисоботини рад этди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Давлат департаменти матбуот котиби Меттью Миллер Ғазо секторидаги геноцид ҳақидаги даъволарни асоссиз деб ҳисоблаб, рад этган. Тель-Авивдаги ҳукуматни бундай жиноят билан айблаш учун арзирли далиллар йўқлиги маълум қилинган.
27 март куни БМТнинг Фаластин бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Ғазодаги вазият бўйича ҳисоботини эълон қилган эди. Ҳисоботда Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши ҳаракатлари геноцид қилиш чегарасидан ўтгани айтилган.
АҚШ расмийлари берган баёнотга кўра, Вашингтон Исроил содир этгани даъво қилинаётган ҳарбий жиноятларни муҳокама қилмайди. АҚШ Тель-Авивни Яқин Шарқ масаласида тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
"Биз геноцид ҳақидаги даъволарни асоссиз деб билишимизни очиқ айтдик. Аммо шу билан бирга, биз Ғазода тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганидан хавотирдамиз. Исроил ҳукуматини бир неча бор бу борада эҳтиёткорроқ бўлишга ундадик. Бу тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сонини минималлаштириши мумкин", — деган АҚШ расмийси Меттью Миллер. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди