05:00 / 31.03.2024
336

Россия кучлари сўнгги 7 кун ичида Украинага 58 та ҳаво ҳужуми ташкил этди

Россия кучлари сўнгги 7 кун ичида Украинага 58 та ҳаво ҳужуми ташкил этди
Фото: “ТАСС”
Россия Қуролли кучлари сўнгги 7 кун ичида Украинага 1 та оммавий ва 57 та аниқ зарбалар берган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри Россия мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳужумларда “Циркон” қанотли ва “Кинжал” гипертовушли баллистик ракеталаридан фойдаланилган. Ракеталар стратегик муҳим нуқталарга йўналтирилган.

Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета ва дрон зарбалари Украина ҳарбий-саноат мажмуаси, Қуролли кучлар ва хавфсизлик хизмати қарор қабул қилиш марказлари, учувчисиз тезюрар катерларни йиғиш цехлари, арсеналлар, ёқилғи омборлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари, энергетика инфратузилмаси объектлари ва махсус қурилмаларни вақтинча жойлаштириш пунктларига йўналтирилган. Украина ҳудудидаги хорижий ёлланма аскарлар тўпланиш пунктларига ҳам ҳужумлар уюштирилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, ўтган 7 кун ичида жами 18 нафар украиналик ҳарбий хизматчи русларга таслим бўлган. Уларга нисбатан қандай муносабат билдирилгани ҳақида рус армияси штаби маълумот бермаган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия кучлари сўнгги 7 кун ичида Украинага 58 та ҳаво ҳужуми ташкил этди