184
Иван Бошкович: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин"
Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Бешта гол ва кўплаб вазиятлар содир этилди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Жамоам ва футболчиларимга ишонаман, улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Йигитлар ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгаришлар қилган ҳолда яхши тўп тепишди ва голдан сўнг ўзларига келган ҳолда характер кўрсатишди. Рақиб бизга энг яхши ўйнимизни намойиш этишга имкон бермади, аммо ғалабага эриша олдик", — дея сўз бошлади Бошкович.
— Жамоага жорий мавсумда стабиллик етишмаяпти...
— Қандай ностабиллик ҳақида гапиряпсиз? Биз биттагина ўйинда Суперлига етакчисига 1-2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ностабиллик кўрмаяпман. Ўйинни кучайтиришимиз керак, натижанинг ўзи келади.
— Бугун жамоангизнинг икки қаноти жуда фаол ўйнади. Бу "Пахтакор"га қарши ўйинга қўйилган тактиками ёки ҳар бир баҳсда шундай ҳолатни кўрамизми?
— Тактика бошқа, ўйинчилар сифати бошқа. Дориев ва Йововичлар жуда кучли ўйинчилардир, улар сифатли дриблинг қила олишади ва бирга-бир вазиятларни яхши якунлашади. Умуман олганда турлича ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари бугун ёш ўйинчиларни туширдик. Масалан, Отабек Аҳадов, бу унинг учун илк ўйин бўлди. Шунингдек, Хондамир Мустафоқулов... Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов. Улар ҳам Суперлигада ўйнашмаган. Ёш ўйинчилар эплашмоқда, аммо катталар ва улар ўртасида баланс топганмиз.
— "Локомотив" ҳам "Пахтакор"га қарши фаол ўйнашдан қўрқмади ва ўйинни ютди. "Сўғдиёна" билан ҳам шундай бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоалар "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнашни бошлашдими ёки бу "шерлар"нинг таркиби кучсизлангани сабабми?
— Замонавий футболда кимдир ҳам ўйнаб, ҳам қўрқишини билмайман. Сиз буни қандай кўрасиз, билмайман. Ҳар бир жамоа рақибига қарши ўйин олдидан уни таҳлил қилади ва шунга мос тактика танлайди. Бугун мен яхши "Пахтакор"ни кўрдим. Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин. Бу Ўзбекистон футболи учун фойда. "Пахтакор"га келсак, улар доим Ўзбекистон чемпионлиги учун даъвогар бўлишади. Уларда катта муаммоларни кўрмаяпман, клубда терма жамоа футболчилари ва ёш ўйинчилар бор. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди