Фото: Investopedia
Агар Ғарб давлатлари Украинага қарз беришни тўхтатса, мамлакат келаси йил бошидаёқ банкротга учраши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банки расмийлари эълон қилган баёнотга асосланиб, “ТАСС” нашри хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 29 март куни Жаҳон банки таъсис ҳайъати йиғилишида Украинага 1,5 миллиард доллар ҳажмида маблағ ажратиш масаласи муҳокама қилинган. Банкнинг Россия бўйича идораси раҳбари ушбу қарз лойиҳасига қарши овоз берган.
Жаҳон банки баёнотида айтилишича, Украинадаги иқтисодий таназзул ва ташқи ёрдамнинг камайиб бораётгани ўткир муаммолар юзага келишини реалликка айлантирмоқда. Шу боисдан ҳам банк имтиёзли асосда Украинага пул беришни давом эттириш кераклигини билдирган. Акс ҳолда, салбий бюджет ва қарз фоизлари гирдобида қолган Украина 2025 йилда тўла дефолтга учраши мумкин.
Манбада айтилишича, Жаҳон банки бошқарув расмийлари Украина билан ҳамкорлик хавфи ниҳоятда юқори эканлигини жуда яхши тушунади. Шу сабабли, аввалги транзакцияларда бўлгани каби Киевга сўнгги ёрдам молия тизими донорлари бўлган Япония ва Буюк Британия томонидан молиялаштирилди.
Олдинроқ, Украина бош вазири Денис Шмигаль шу ҳафта бошида Украина Жаҳон банкидан Буюк Британия ва Япония кафолати остида 1,5 миллиард доллар кредит олишини эълон қилган эди. 29 март куни эса Украина молия вазири Сергей Марченко ва АҚШнинг Киевдаги элчиси Бриджит Бринк давлат қарзи бўйича тўловларни кечиктириш бўйича икки томонлама келишувни имзоланганини хабар қилган.
Украина ҳукуматини 2024 йилда 43,9 миллиард долларлик рекорд даражадаги бюджет камомади кутмоқда. Бу камомаднинг асосий қисмини Ғарб ҳамкорларининг молиявий ёрдами билан қоплаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди