11:56 / 05.06.2024
207

АҚШ Ғазо муаммосига жиддий киришди: Яқин Шарққа МРБ директори ва президент маслаҳатчиси юборилди

АҚШ Ғазо муаммосига жиддий киришди: Яқин Шарққа МРБ директори ва президент маслаҳатчиси юборилди
Уилям Бёрнс.
Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бёрнс ва АҚШ президентининг маслаҳатчиси Бретт Макгурк Ғазо секторида сулҳ битими тузилишини ҳамда гаровга олинган исроилликларни озод қилишни таъминлаш мақсадида Яқин Шарққа йўл олди. Бу ҳақда Америка ҳукуматидаги манбаларга асосланиб Axios хабар берди.

Манбаларга кўра, бу ташриф — АҚШ маъмуриятининг келишувга эришиш йўлидаги жиддий уринишидир. Бёрнс сешанба куни Доҳага етиб келиши айтилган, Макгурк эса чоршанба куни Қоҳирага келиши кутилмоқда; Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокараларда Қатар ва Миср асосий воситачилар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ғазо муаммосига жиддий киришди: Яқин Шарққа МРБ директори ва президент маслаҳатчиси юборилди