Тошкентнинг “Локомотив” клубига янги бош мураббий тайинланди. Мураббий сифатида ишлаб келган Александр Стоймирович яқинда клубдан кетди. Бош мураббий лавозимида ишлаётган Ёрқин Назаров ўрнини россиялик Александр Крестинин эгаллади. Бу ҳақида “Локомотив” матбуот хизмати қуйидагича хабар қилади:
«Локомотив» ПФК россиялик мураббий Александр Крестинин билан келишувга эришганини маълум қиламиз.
2019 йил Осиё Кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон терма жамоасини олиб чиққан ушбу мутахассис бундан буён «Локомотив» бош мураббийи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.
Крестининни футбол ишқибозлари «Бунёдкор»даги фаолияти орқали ҳам яхши билишади. Чунки Александр Сергеевич ўтган йилнинг иккинчи ярмида «қалдирғочлар»га устозлик қилганди.
Мавсум бошидан жамоамизни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берамиз”, - дейилади расмий хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди