Фото: House Television via AP
Республикачи сиёсатчи, АҚШ Конгрессида Теннесси штати вакили Жон Роуз 6 яшар ўғли Гайни ўзи билан ишга олиб борди.
3 июн куни Роуз Конгрессда Доналд Трамп ҳимоясига бағишлаб нутқ қилди. Аммо отасининг орқасида турган ўғил нутқ сўзлари билан эмас, балки ўзини тасвирга олаётган камера билан қизиқди.
Бола камерага қарата турли имо-ишоралар кўрсата бошлади. Албатта, ҳеч ким унинг отасини тингламади, ҳамма фақат конгрессменнинг орқасида нима бўлаётгани билан қизиқди. Роузнинг нутқи видеоси охир-оқибат миллионлаб марта томоша қилинди.
Гайнинг томошабинлар эътиборини жалб қилиш қобилияти республикачилар ва демократлар томонидан юқори баҳолангани таъкидланмоқда.
Конгрессменнинг айтишича, у ўғлидан ғазабланмайди. «У одатда ўзини яхши тутади. Аммо у ҳар қандай 6 яшар болага ўхшайди», деб таъкидлади у.
Гай Роуз, ўз навбатида, отасининг нутқи «жуда зерикарли» бўлганини тан олди ва журналистларга яна кўп имо-ишораларни билишини, лекин уларни бирданига кўрсатишга тайёр эмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди