Фото: ТАСС
Россиялик космонавт Олег Кононенко Ер орбитасида минг кунни ўтказган дунёдаги биринчи одам бўлди. Бу ҳақда «Роскосмос» корпорациясига таяниб ТАСС хабар берди.
«Бугун «Роскосмос» космонавти Олег Кононенко Халқаро космик станцияда ишлаган ҳолда дунёда биринчи марта космик парвозларининг умумий давомийлиги 1 минг кунга етди», дейилади хабарда.
Кононенко ўз фаолиятидаги бешинчи космик парвозини амалга оширмоқда. 4 феврал куни у бешта миссия (1998 йилдан 2015 йилгача) давомида жами 878 кун 11 соат 29 дақиқа 48 сония давомида коинотда бўлган россиялик космонавт Геннадий Падалканинг рекордини янгилаган эди. Июн ойида у коинотда ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Парвози якунига етгач, унинг рекорди 1110 кунни ташкил қилади.
Олег Кононенко 1964 йил 21 июнда Туркманистоннинг Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) шаҳрида туғилган. У 2008 йил апрел ойида «Союз ТМА-12» космик кемасида Халқаро космик станциясига (ХКС) биринчи парвозини амалга оширди. Кононенко Россия ва Туркманистон қаҳрамони унвонига эга. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди