“Рома” келаси мавсум учун ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Клуб афсонаси Даниэле де Росси жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқмоқчи. Шу боис, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида кучли ўйинчиларни олишга ҳаракат қилади.
“Рома” фаолиятини ёритаётган манбалардан бири romaforever.it сайти эксперти Андреа Дезидери римликларнинг Элдор Шомуродов борасидаги режалари ҳақида маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, шу кунларда “Ювентус” ҳужумкор футболчиси Федерико Кьезанинг агенти пойтахтга келади ва ўзаро ҳамкорлик бўйича музокара ўтказади. Турин клуби италиялик юлдуз хизматидан фойдаланмасликка қарор қилган.
Манбага кўра, “Рома” мутасаддилари Элдор Шомуродовга тезроқ янги иш жойи топишга ҳаракат қилмоқда. 28 ёшли форвард sports.uz портали мухбири билан суҳбатда шартномаси бўйича “Рома”га қайтганини айтган эди.
Андреа Дезидери “Кальяри” раҳбарияти ўзбек ҳужумчиси хизматидан яна фойдаланмоқчи экани ва Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш учун “Рома” билан 9 миллион евро миқдорида белгиланган бадал пулини пасайтириш борасида музокара олиб бораётганини ёзди.
Бундан ташқари, Италия матбуотида А Серияга қайтган “Парма” ҳам Элдорнинг хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар чиқаряпти.
“Рома” ёзги трансферлар учун асосий трансфер сифатида қараётган Федерико Кьеза учун таркибдан тезроқ жой очишга уриняпти. Клуб Шомуродов масаласида “Кальяри” билан бир тўхтамга кела олмаса, ҳар қандай бошқа вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик легионер трансферига 20 миллион еврога яқин маблағ сарфлаган пойтахтликлар бу сумманинг катта қисмини қайтара олмаслигига кўзи етиб тургани ҳам айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Калльяри” сафида А Серияда 22 та учрашув ўтказиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди