Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик Александр Усик pound-for-pound рейтинги аъзолари - мексикалик Сауль Алварес (61-2-2, 39 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (40-0, 31 КО) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Теренс менинг дўстим, лекин у ақлдан озган йигит. Менимча, бу тўқнашувда Теренс ғалаба қозонади. Чунки у иккита позицияда ишлай олади ва жуда ҳам ақлли”, - деди Усик The 3 Knockdown Rule подкастида.
Америкалик Теренс Кроуфорд 36 ёшда. У енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони (61,2 кг гача) ҳисобланади. У шунингдек, биринчи ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ чемпион (63,5 кг гача) ҳамдир.
2023 йил 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раунднинг бошидаёқ нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг гача) мутлақ чемпион бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди