Фото: “ТАСС”
Чеченистонда раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғиллари 17 ёшли Эли ва 16 ёшли Адамнинг тўйлари яширинча бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кавказ.Реалии нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Эли Давлат думаси депутати Адам Делимхоновнинг вояга етмаган қариндошига, Адам эса сенатор Сулаймон Геремеевнинг қизига уйланган. Никоҳ тўйи сирли шароитларда ўтгани, кўплаб меҳмонларга у ҳақда ёд олиш тақиқлангани айтилмоқда. Чеченистон раҳбарининг ўзи эса бўлажак тўй ёки келинлар ҳақида ҳеч нарса демаган.
“Новая газета Европа”нинг ёзишича, тўй куни Кавказ федерал магистрал йўли тўсиб қўйилган. Шунга қарамай, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган: йўлда ҳаракатланаётган Ford Focus машинасини келин-куёв кортежидаги биринчи зирҳли Rolls Roys машинаси уриб юборган. Кейинчалик Ford Focus ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.
Қодировнинг ўртанча ўғли Элининг тўйи ҳақида Чеченистоннинг мухолиф каналлари ҳам хабар берган.
“Эли Қодировнинг рафиқаси 14 ёшдан катта бўлмаган Чеченистондан Давлат думаси депутати Адам Делимхановнинг тўнғич невараси Хеди Делимханованинг қизи”, — деб ёзмоқда “Новая газета Европа” нашри.
Кавказ.Реалии, ўз навбатида, Эли Қодировнинг рафиқаси депутатнинг невараси эмас, балки унинг жияни эканини хабар қилган.
Чеченистонлик сенатор Сулаймон Геремеевнинг қизи, Адам Қодировнинг турмуш ўртоғи ҳақида маълумот йўқ. Геремеев Чеченистон раҳбарининг яқин доирасига киради ва Давлат думаси депутати Делимхоновнинг амакиваччаси ҳисобланади.
Қодировнинг фарзандлари, яқинлари мунтазам равишда муҳим лавозимларга тайинланиб, юксак мукофотлар билан тақдирланиб келади.
2024 йил май ойида унинг тўнғич ўғли, 18 ёшли Ахмат Қодиров Чеченистон жисмоний тарбия ва спорт вазири бўлди. Кейинчалик у республика Бош вазири Магомед Даудовнинг ўғли Умар Даудовни ва Давлат думаси депутати Адам Делимхоновнинг жияни Аҳмад-Хожи Делимхоновни ўзининг ўринбосарлари этиб тайинлади. Ўтган йили 16 ёшли Адам Қодиров отасининг “қўриқлаш бўлими бошлиғи” ва “Шайх Мансур” батальонига куратор этиб тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди