15:39 / 24.06.2024
197

Венгрия бош вазири: “Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши керак”

Венгрия бош вазири: “Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши керак”
Фото: “ТАСС”
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Орбаннинг маҳаллий нашрларга берган интервьюсига асосланиб, “ТАСС” манбаси хабар берди.

Виктор Орбан Европа раҳбарларини Россия тўғрисидаги иллюзияларга “қулоқ осмасликка” чақирган. Москвани Европа тизимидан ўзгача қилиб кўрсатишга уринган хабарларни сафсата деб атаган.

Биз иллюзияларга берилмаслигимиз керак: Россия бошқача, унинг тизими ва жамияти Европага хос эмас қабилидаги гапларга ишонмаслигимиз керак. Россия тизими гўёки ҳарбий кучга таяниши ҳақида бизга кўп айтишади. Европа тизими эркинликка таяниши ҳақида ҳам гапиришади. Аслида иккала тизим ҳам бир хил”, — деган Венгрия олий расмийси.

Венгрия бош вазири Россияни Европа хавфсизлик тизимига олиш ҳақида ҳам фикрларини билдирган. Москвасиз бу тизим мукаммал бўла олмаслиги айтилган.

Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши мумкин ва шундай бўлиши керак”, — деган бош вазир Орбан.

Жорий йилнинг июнь ойи бошида Венгрия раҳбари Ғарбни Украинадаги можарога барҳам бериш учун Киевга қурол юборишни тўхтатишга чақирган эди. Сиёсатчига кўра, Европа Иттифоқи шу йўл билан 24 соат ичида можарога барҳам бериши мумкин бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венгрия бош вазири: “Россия Европа хавфсизлик тизимининг бир қисми бўлиши керак”