Фото: Yonhap
Жанубий Кореяда 24 июнь куни литий батареялари ишлаб чиқарадиган заводда ёнғин келиб чиқиши оқибатида 20 га яқин ходим ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Yonhap агентлиги маълум қилди.
Ҳодиса Сеул жанубидаги Хвасон шаҳрида юз берган. Литий батареялари ишлаб чиқарувчи заводнинг асосий ишлаб чиқариш биносида номаълум сабабга кўра аланга юзага келган.
Расмийлар ёнғиндан олдин бино ичида бўлган 23 нафар ишчи бедарак йўқолганини билдирган. Уларнинг 20 нафари Хитойдан келган ишчилар бўлган.
Литий батареялар ишлаб чиқарувчи Aricell компаниясининг Сеулдан 45 километр жанубда жойлашган Хвасондаги заводида душанба куни эрталаб соат 10:30 да ёнғин бошланган. Ёнғин соат 15:00 га келибгина назорат остига олинган.
Завод ҳудудида кичик портлашлар давом этаётгани хабар қилинган. Фаол ёниш натижасида яқин атрофдаги турар жой биноларига учқунлар келиб тушаётгани айтилган.
Ёнғин номаълум сабабларга кўра умумий майдони қарийб 2300 квадрат метр бўлган уч қаватли, темир-бетон конструкцияли бинода содир бўлган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни тўлиқ ўчиришда қийинчиликларга дуч келишган, чунки литий батареяларини одатий воситалар билан ўчириш қийин.
Қутқарувчилар завод ичидаги аккумуляторлар бирма-бир, катта вайронгарчиликлар олиб келиб портлаётганини айтган. Ёнаётган бино ичида шундай батареялардан 35 мингтаси борлиги хабар қилинган.
Ҳукумат фавқулодда вазиятлар ва хавфсизликка қарши кураш марказий штабининг йиғилишини чақириб, ҳалокат қурбонларини минималлаштириш чораларини муҳокама қилган. Йиғилишда ички ишлар ва хавфсизлик вазири Ли Санг Мин барча тегишли давлат идоралари ва маҳаллий ҳукуматлардан ёнғинни ўчириш ва тирик қолганларни қутқариш учун мавжуд ресурслар ва ходимларни сафарбар қилишни сўраган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди