18:36 / 29.06.2024
1 098

Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?
Бу қиз муваффақиятли, ўқимишли ва ақл бовар қилмайдиган даражада бой. Турмушга чиққанида кийган келинлик либосининг ўзи 12 миллион долларга тушган. 2018 йил декабрь ойида бўлиб ўтган тўйнинг ўзига эса 100 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Нефть магнати Мукеш Амбанининг ягона қизи Иша миллиардернинг ўғлига турмушга чиққан. Икки йил олдин у эгизаклар — Кришна ва Адияни дунёга келтирди. Оила Араб денгизининг ажойиб манзаралари кўриниб турадиган 50 минг квадрат метрдан ортиқ майдонга эга ҳашаматли беш қаватли уйда яшайди.

Иша яқинда Лос-Анжелесдаги яна бир ҳашаматли уйини Голливуднинг машҳур жуфтлиги — Бен Аффлек ва Женнифер Лопесга 61 миллион долларга сотди.

Иша Амбани Мукеш ва Нита Амбани оиласида ота-она бўлишга 7 йиллик муваффақиятсиз уринишлардан сўнг туғилган. Шифокорлар қизнинг онасига ҳеч қачон фарзанд кўра олмаслигини айтишади. Аммо мўжиза содир бўлади — 1991 йил 23 октябрда ЭКУ ёрдамида эгизаклар Акаш ва Иша дунёга келади. Тўрт йилдан кейин эса уларнинг укаси Анант туғилади.

Мукеш Амбани бу воқеани шундай эслайди: “Нита АҚШда туғишга қарор қилди. Мен хотинимни Америкага олиб келиб, Ҳиндистонга қайтаётган эдим. Самолёт учувчиси менга бир ўғил ва бир қизнинг отаси бўлганимни айтди. Акаш ва Иша муддатидан олдин туғилди ва мен дарҳол ортга қайтганман”.

Нита болаларга қандай исм қўйишимни сўраганида, уларнинг туғилгани ҳақидаги хабарни эшитганимда тоғлар узра учиб ўтаётганимни эсладим. Шундай қилиб, қизимизга Иша, яъни “Тоғлар маъбудаси”, ўғлимизга эса “Осмон” деган маънони англатувчи Акаш исмини қўйдик.

Ажойиб тасодиф туфайли йиллар ўтиб Иша Амбани ва унинг турмуш ўртоғи Ананд Пирамал ҳам эгизак фарзанд кўришади.

Иша Амбани оиланинг ягона қизи бўлиб, маликадек тарбияланган. Ота-онаси уни қўлларида кўтариб, том маънода гард юқтирмаган. У онаси бошқарадиган Дҳирубҳаи Амбани халқаро мактабида ўқиган.

У, шунингдек, спорт билан шуғулланиб, мусиқа мактабига ҳам боради. Иша Йел университетини психология ва Жанубий Осиё тадқиқотлари бўйича икки томонлама мутахассислик бўйича тамомлаган ва Стенфорд университетининг MBA даражасига эга.

Қўшма Штатлардан қайтишдан олдин у бир муддат McKinsey&Company халқаро консалтинг компаниясида бизнес-таҳлилчи бўлиб ишлаган. 2008 йилда Forbes журнали Ишани дунёдаги иккинчи энг ёш миллиардер меросхўр деб топади. Ўша пайтда унинг бойлиги 73 миллион долларга баҳоланган.

23 ёшида у оилавий бизнесга қўшилади ва ҳозирда Reliance’нинг шўба корхоналари директорлар кенгаши аъзоси. Иша бугунги кунда Ҳиндистондаги энг йирик телекоммуникация провайдери бўлган Reliance компаниясининг 4G телекоммуникация хизмати Jio’нинг муваффақиятли ишга туширилишида муҳим рол ўйнайди.

Иша турли хайрия ишларида ҳам фаол иштирок этади. У мамлакатдаги таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ тараққиётига эътибор қаратувчи жамғарма ҳаммуассиси ҳисобланади. Шунингдек, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва кам таъминланганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир нечта хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Бироқ Иша қанчалик хайрия ишлари билан шуғулланмасин, у кўпинча ҳашаматли ҳаёти учун танқид қилинади. Унинг тўйи ҳанузгача дунёдаги энг қиммат тўйлардан бири ҳисобланади. Дабдаба шу даражага етганки, ҳатто тўй таклифномалари ҳам тилла билан безатилган.

Айтишларича, одам қанчалик бой бўлса, шунчалик содда кийинади ва кийим танлашга камроқ вақт, куч ва энергия сарфлайди. Аммо бу Иша Амбани ҳақида эмаслиги аниқ. У башанг кўринишни шунчалик яхши кўрадики, кўпинча либослари билан ҳаммани ҳайратда қолдиради.

У бир неча ўн минглаб долларлик ипак сари кийиб чиқиши ёки акасининг тўй олдидан ташкил қилинган зиёфатга олтин ва олмосдан тикилган блузка кийиши мумкин. Бундай ҳашаматли либослар, ҳисоб-китобларга кўра, қўшни Покистон ялпи ички маҳсулотидан ҳам қиммат туради.

Битта блузка учун ўнлаб миллион доллар — ҳатто маликалар ҳам бундай кийим киймаган. Бугунги кунда мода мутахассислари Ишани қандай либослар танлашини кўриш учун унинг чиқишларини интиқлик билан кутишади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?