© Sputnik / Станислав Красильников
АҚШ ўзини Россия билан урушга киришишига йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор "De Nieuwe Wereld" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ақли жойида ҳеч ким Ғарбнинг ҳеч ким билан уруш бошлашидан манфаатдор бўлмаслиги керак. Бунга ҳеч қандай сабаб йўқ", — дейди у.
Макгрегорнинг қайд этишича, жаҳондаги воқеалар ривожи алоҳида ташвиш уйғотади.
"Дунёда содир бўлаётган воқеаларга назар ташлайдиган бўлсак, мен айнан шу нарсадан қўрқаман: биз руслар билан зиддиятга тушиб қоламиз, бизда ҳеч қандай шароитда жанг қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", — дея қўшимча қилди полковник.
Москва Шимолий Атлантика иттифоқининг ҳеч бир давлатига таҳдид солмаслигини, бироқ унинг манфаатларига потенциал хавфли бўлган ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у мулоқот учун очиқ, лекин тенг асосда, Ғарб эса Европани ҳарбийлаштириш йўлидан воз кечиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди