Фото: “мотор.ру”
Россиянинг “Кама” компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Игор Поваразднюк “ТАСС”га берган интервьюсида маълум қилди.
"Россия ва Ўзбекистон президентларининг учрашувида маҳаллий бозор ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Ўзбекистонда “Атом” электромобилларини ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Биз бу ғояни бир неча ҳамкорлар билан ўрганиб чиқдик.
Ўзбекистон автомобиль бозори жуда қизиқ: унинг ҳажми катта ва мамлакатда сотилаётган барча автомобилларнинг қарийб 6 фоизини электромобиллар ташкил этади. Шунинг учун мазкур истиқболли йўналишни ўрганишни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз", — деди у.
“Ўзбекистонда ‘Атом’ электромобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқилмоқда”, деган эди Россия президенти Владимир Путин 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди