12:05 / 03.11.2024
23

Jaguar Британияда автомобил сотишни тўхтатди

Jaguar Британияда автомобил сотишни тўхтатди
Фото: AP
Британиянинг Jaguar компанияси мамлакат ички бозорида янги русумдаги автомобилларни сотишни тўхтатди, деб хабар бермоқда Motor1 компания баёнотига таяниб.

Нашр изоҳлашича, сотувларнинг тўхтатилиши бренд қарийб тўрт йил олдин тақдим этган Reimagine стратегияси билан боғлиқ. Унга кўра, Jaguar 2025 йилга келиб, люкс электромобиллар ишлаб чиқарувчи брендга айланиши керак.

Британия бозори учун ички ёнув двигателида юрадиган барча моделлар — E-Pace, XE ХF, F-Type ва F-Pace’ни ишлаб чиқариш тўхтатилган бўлиб, йиғилган автомобиллар ҳаммаси аллақачон сотиб бўлинди. Ташқи бозорлар учун F-Pace йўлтанламас автомобиллари ҳали ишлаб чиқарилмоқда, аммо Motor1 нашри таъкидлашича, “уларнинг ҳам саноқли куни қолган”.

Амалдаги стратегияга мувофиқ Jaguar энди BMW, Mercedes-Benz ва Audi билан эмас, балки Bentley ва Aston Martin билан рақобатлашмоқчи.

Компания ҳали бирорта электромобил тақдим этгани йўқ. Аммо улардан биринчиси Porsche Taycan билан рақобатчи бўлиши кутилмоқда. 2026 йилда эса Jaguar Bentley Bentayga учун рақобатчи чиқаришни ваъда қилмоқда.

2023 йилда Jaguar Land Rover компанияси ребрендинг ўтказаётгани маълум бўлди: энди у оддийгина қилиб JLR деб аталади. Бундан ташқари, компания маҳсулотлар қаторидан Land Rover бренди бутунлай йўқолади. Унинг ўрнига бирданига учта марка —Defender, Discovery ва Range Rover пайдо бўлади. Булар Land Rover йўлтанламаслари оилаларидан чиққан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Jaguar Британияда автомобил сотишни тўхтатди