10:37 / 02.11.2024
23

Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобил йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:
  • автомобил йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади;
  • шохобчалар аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 20 йил муддатга ижара асосида ва бошқа шахсларга ўтказиш хуқуқи билан берилади.

Қарор билан Автомобил йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиш учун ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи):

- халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 50 баравари;
- давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 40 баравари;
- маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 30 баравари миқдорида белгиланади.

Дастлабки икки йил давомида мазкур шохобчалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 40 фоизи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига йўналтирилади. Кейинчалик ушбу сумма 30 фоизни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автотранспортнинг вазни ва хажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади