14:16 / 04.07.2024
317

Ҳам Месси, ҳам Роналдуни бошини эгиб қўйган фақат икки дарвозабон бор

Ҳам Месси, ҳам Роналдуни бошини эгиб қўйган фақат икки дарвозабон бор
Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионати 1/8 финал босқичида Португалия терма жамоаси Словения билан асосий ва қўшимча таймда дуранг ўйнаб, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланган.

Учрашувнинг 65-дақиқасида Роналду пенальтини аниқ бажара олмаган эди. Рақиб дарвозабони Ян Облак португалиялик юлдузнинг зарбасини бартараф этди.

Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, Ян Облак замонавий футболда энг кўп гол урган икки футболчи – Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг пенальтидан йўллаган зарбаларини қайтарган иккинчи дарвозабон бўлди.

Унгача фақатгина Диего Алвес бу икки юлдузни уялтирган эди. Бразилиялик голкипер Испания чемпионатида “Алмерия” ва “Валенсия” дарвозаларини қўриқлаган.

“Атлетико” посбони Ян Облак Мессининг пенальтисини аргентиналик юлдуз “Барселона”да ўйнаб юрган даврда, яъни 2015 йили Испания кубоги доирасидаги баҳсда қайтарган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳам Месси, ҳам Роналдуни бошини эгиб қўйган фақат икки дарвозабон бор